...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Саъдуллаев лавозимдан олинмаган, унинг ўзи ариза ёзган


13:06, 27.10.2018 Жамият
 8 177

Аллақачон унинг Ёшлар иттифоқи раисига биринчи ўринбосар бўлиши ҳақида гап-сўзлар тарқалиб улгурди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Ҳукуматининг энг ёш аъзоси, Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев лавозимдан кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
QALAMPIR.UZ’нинг ишончли манбаси етказган маълумотларга қараганда, Алишер Саъдуллаев лавозимидан озод этилмаган. Аксинча, вазир ўринбосари вазифасидан ўз хоҳишига кўра кетиш юзасидан ариза ёзган.


 
Айтишларича, Алишер Саъдуллаевнинг аризасига имзо чекилмаган. Бироқ, шу кунларда у вазирликда кўриниш бермаяпти. Унинг лавозим борасидаги тақдири не кечиши ҳозирча номаълум. Бироқ, аллақачон унинг Ёшлар иттифоқи раисига биринчи ўринбосар бўлиши ҳақида гап-сўзлар тарқалиб улгурди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса 4 ой аввал, 27 июнь куни Алишер Саъдуллаев уйланган эди. 

Теглар:Алишер Саъдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар