...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов энди аълочи


17:50, 03.10.2018 Спорт
 2 557

У “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонинига лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонини топширди.
 
“Биз ўз йўналишимизда ҳамжиҳатлик билан иш олиб бориб кўплаб муваффақиятларга эришамиз. Олдинда бизни катта чақириқлар ва ислоҳотлар кутиб турибди. Жамиятда Жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда давом этиш, бунинг учун зарур бўлган шароитлар яратиш, машҳур спортчилар сафини кенгайтириш ва янги номларни кашф этиш шулар жумласидандир”, дейди Умид Аҳмаджонов.
 
Маълумот учун, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги №332 сонли қарорига асосан таъсис этилган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Дилмурод Набиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!