У Миссисипи штатида тарафдорлари олдида қилган нутқида бу ҳақда айтди.
Кеча, 2 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Миссисипи штатида тарафдорлари олдида қилган нутқида ўз иттифоқдоши, Саудия Арабистонига дипломатларга хос бўлмаган баҳо берди.
Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз АҚШнинг ҳарбий ёрдамисиз икки ҳафтага дош бера олмайди, дея айтиб ўтди Трамп:
“Биз Саудия Арабистонини ҳимоя қиламиз. Бу давлат бой, тўғрими? Мен қиролни яхши кўраман. Бироқ, унга “Қирол, биз сени ҳимоя қиляпмиз, агар биз бўлмаганимизда икки ҳафтадан сўнг йўқ бўлишларинг мумкин эди. Сиз қуролли кучларимизга ҳақ тўлашингиз керак”, деб айтдим”.
Трамп, шунингдек, АҚШнинг бошқа иттифоқдошлари, Япония, Жанубий Корея ва Германия мудофаа учун кўпроқ бюджет ажратиши кераклигини қўшимча қилган.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов