...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир ўпич 16 ёшли ўсмир учун қимматга тушди: 4.5 йил қамоқ жазоси


18:04, 03.10.2018 Олам
 15 674

Мактаб ҳудудида йигит ва қизнинг бир-бирини қучоқлагани ва ўпгани синфдоши томонидан видеога олинган.

Туркия Республикаси Анталия вилоятида суд 16 ёшли мактаб ўқувчисига 13 ёшли қизни ўпганлиги учун 4 йил 6 ой муддатли қамоқ жазоси белгилади. 

Мактаб ҳудудида А.К. номли бола ва С.О. исмли қизнинг бир-бирини қучоқлашгани ва ўпишгани синфдоши томонидан видеога олинади. Видео мактаб ўқувчилари орасида тарқалиб кетади. Мактаб бошқарувчисига бундай материал етиб боргандан сўнг, иш судга оширилади. Натижада видео олган ўқувчига жарима солинади. А.К.га эса, “жинсий тажовуз” айби қўйилиб, қамоқ жазоси тайинланади.

А.К.нинг адвокати Сейcан Айдин Узуннинг маълум қилишича, бу ерда ҳеч қандай зўрлаш бўлмаган ва бола вояга етган. Бундай жазони қўллашга ҳожат бўлмаган, лекин суд буни инобатга олгани йўқ.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов
 

Теглар:Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!