...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаноб Шерматов АҚШда! Нимани қойил қилди, деган саволга анча жавоб бор


18:09, 03.10.2018 Жамият
 5 713

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим тизими бўйича ҳамкорлик ривожланмоқда.

Кеча, 2 октабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация АҚШга амалий ташриф билан борди.
 
Вашингтон шаҳрида томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Шерзод Шерматов  АҚШ Таълим вазири Элизабет Девос билан соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.
 
Шу нуқтаи назардан ўқув жараёнини бошқариш, тизимга ахборот-коммуникацион технологиялрни жорий этиш, ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда мактаб таълимини молиялаштириш моделлари механизмларини такомиллаштириш борасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Инглиз тилини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандумни изчил имплементация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу қаторда барча фанлар инглиз тилида ўқитиладиган умумтаълим мактабларини очишдан томонлар бирдек манфаатдорлиги таъкидланди.
 
Америка томони ҳамкорликнинг дастлабки босқичларида ўқитувчиларни онлайн тайёрлаш тизимини йўлга қўйишда ҳамда кейинчалик АҚШнинг соҳавий университетлари билан биргаликда замонавий таълим услубларига асосланувчи махсус дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.
 
Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистонда мактаб таълими тизимини такомиллаштиришда АҚШнинг илғор тажрибасини жорий этиш масалаларида икки вазирлик ўртасидаги алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Шерзод Шерматов Элизабет Девос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар