...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ўқув йили қачондан бошланиши маълум бўлди


08:56, 20.08.2018 Жамият
 18 315

Президентнинг бу борадаги тегишли фармони имзоланган.

2018-2019 ўқув йили умумтаълим мактабларида 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев фармонига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан аҳолига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган.
 
“Мактаб ўқитувчиларимиз ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланишлари учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди”, деган вазир Шерзод Шерматов.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўқув йили Шерзод Шерматов фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар