...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ҳурматли молиячилар, Президентимиз қўйган вазифага баҳона билан жавоб қайтарманг” – Халқ таълими вазири


11:44, 13.07.2018 Жамият
 11 360

Шерзод Шерматов Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ойлик маоши паст эканлиги ҳақида гапирган эди.

Аввалроқ, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ойлик маоши паст эканлиги ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост ёзиб қолдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Qalampir.uz” Шерзод Шерматов ёзган сўзларининг барчасига эътибор қаратишни жоиз топди. Яъни, унинг ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган постининг пастки қисмида ёзилган сўзлари Молия вазирлигига қаратилган бўлиб, Халқ таълими вазири Президент томонидан қўйилган вазифага “ҳурматли молиячилар” баҳоналар билан жавоб қайтараётганини келтириб ўтган.
 
“Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли молиячиларимиздан Президентимиз томонидан қўйилган ушбу вазифанинг ечимига бу сафар бошқача ёндашишларини, аввалгидек турли баҳоналар топиш эмас, балки қўйилган вазифани ижобий ечиш йўлларини топишга ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз.
 
Таълим соҳасидаги ҳолатни ҳақиқий ўзгартириш учун Халқ таълими вазирлиги тизими ходимларининг ойлик маошларини бир неча фоиз эмас, балки бир неча баробар ошириш зарур! Бу ўз навбатида жойлардаги истеъмол талабининг кўпайиши ҳамда иқтисодиётда фаолликнинг ошишига туртки бўлади.
 
Давлат айнан таълимга асосий сармоя киритиши, бошқа соҳаларга эса хусусий сектор сармоя киритишига шароит яратиши керак. Давлат ишлаб чиқаришда ёмон бошқарувчи эканлигини йиллар давомида самарасиз бўлган миллиардлаб долларлик марказлашган манбалар ҳисобидан амалга оширилган инвестиция лойиҳалари мисолида кўрса бўлади. Шундай экан аввалги хатоларни қайтармасдан, балки инсон капиталига инвестиция киритиш тўғрироқ бўлади.
 
Ёшларимизни билим олишга қизиқишлари ортиши учун улар ҳаётда ўқитувчилари бошқа соҳа вакилларидан кўра анча яхши яшаётганини кўришлари шарт! Лекин ҳозир жойларда ўртача ўқитувчининг шароити билан ўртача молиячининг шароитини солиштириб бўлармикин...”, дея ёзган Халқ таълими вазири.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар