Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Хитой Халқ Реcпубликасига ташриф буюрди.
ШҲТ доирасида ёшлар Кенгаши ташкил этилиб, 13 давлатдан ташриф буюрган делегациялар иштирок этган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ушбу кенгашга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Умумхитой ёшлар федерацияси кўмагида самарали фаолият юритаётган 25 нафар бизнес вакиллари билан учрашувлар ташкил этилган.
Хусусан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар боғлари барпо этиш ҳамда ҳар бир туман-шаҳарларда 3D ва 5D кинотеатрлар тармоғини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.
Мазкур келишувлар доирасида жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари давомида Хитойнинг 100 дан ортиқ, Россиянинг 40 нафар бизнес вакилларини Ўзбекистонга ташрифи бўйича йўл харитаси тузилган.