Пактия вилоятидаги Хожа Ҳасан масжидида ҳудкуш ўзини портлатган.
Вилоят полиция бошлиғи Хожа Ҳасан масжидида ҳудкуш ўзини портлаши натижасида 20 киши ҳалок бўлгани ва 40 киши жабрланганини тасдиқлаган.
Вилоятнинг соғлиқни сақлаш бўйича масъуллари порлашда 25 киши ҳалок бўлгани ва 33 киши жароҳатланганини тасдиқлаган.
Баъзи гувоҳларнинг сўзларига кўра, 30 киши ҳалок бўлган ва 100 га яқин одам жароҳатланган. Маълум бўлишича, портлаш вақтида масжидда 600 нафар одам бўлган.
Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни мамлакатда мавжуд ҳеч бир террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмаган.