...
МЕНЮ
ONLINE TV

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари Имомали Раҳмон билан учрашди


15:59, 12.10.2018 Олам
 2 449

Тожикистон президенти ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтган.

Бугун, 12 октябрь куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгаши иштирокчи делегациялари раҳбарлари билан “Миллат” саройида учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
 
“Глобал чақириқлар бизни уч хавф – терроризм, экстремизим ва сепаратизмга қарши биргаликда курашишга эътибор беришимизни талаб қиляпти. Шунингдек, наркотик моддалар, қурол ва радикал диний ғоялар, кибержиноятчилик ва бошқа трансчегаравий жиноятларнинг тарқашига ҳам қарши туриш керак”, деган Тожикистон раҳбари.
 
Имомали Раҳмон ШҲТ мажбуриятидаги ҳудудларда хавфсизлик ва барқарорликнинг сақланиши Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятга бевосита боғлиқлигини таъкидлади.
 
Шу сабабдан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклаш ШҲТ ҳудудида хавфсизликни таъминлашда сосий омил ҳисобланади.
 
Тожикистон президенти ШҲТ доирасидаги иқтисодий характердаги ҳамкорликнинг ўрни ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!