Ҳукумат раҳбари икки кун давомида мамлакатда бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Мазур мажлис жорий йилнинг 11-12 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Мажлиснинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар, кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга оширишнинг бориши, ШҲТ доирасидаги лойиҳалаш фаолиятини молиявий таъминлаш механизмлари тўғрисида фикр алмашиш ўрин олган.
Бундан ташқари, учрашувлар давомида ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ҳамда Банклараро бирлашмаси фаолияти, ташкилотнинг 2019 йил учун бюджети, ШҲТ мазкур доирадаги кейинги мажлиси муддати ва жойи муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Душанбеда Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари тўпланишади.

Дилмуроджон Раҳимов