Бош вазирлар тегишли ҳужжатни ШҲТ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши якунида имзолади.
Аввалроқ, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбари Душанбе шаҳрида тўплангани ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этганди.
Кеча, 12 октябрь куни Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтди. Мажлисда аъзо давлатлар ташкилот ичида янги савдо-иқтисодий дастур ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Бош вазирлар тегишли ҳужжатни ШҲТ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши якунида имзолади.
Бундан ташқари “ШҲТ аъзо давлатларнинг минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантириш дастурини тайёрлаш тўғрисида”ги ҳужжатни ҳам имзолаганлар.
Шунингдек, Бош вазирлар ташкилотнинг 2019 йилдаги бюджети ва ШҲТнинг доимий тузилмалари учун кўнгилли ёрдам тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаган.
Яна иккита ҳужжат ШҲТ илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича имзоланган.
Мажлис давомида делегация аъзолари озиқ-овқат хавфсизлиги ва трансчегаравий эпизоотик касалликларни профилактика қилиш соҳасида техник ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандумни имзолаган.
Йиғилиш якунига кўра, жами Кенгашнинг 10 та қарори ва ҳамкорлик тўғрисидаги иккита идоралараро ҳужжат имзоланган.

Суннатилла Абдуллаев