Делегациялардан ташқари мажлисда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижро қўмитаси ва котибияти қатнашади.
Мажлисда ШҲТга аъзо барча давлатлар – Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистон ҳамда ташкилотда кузатувчи мақомидаги давлат Беларусь делагацияси иштирок этади. Делегациялардан ташқари мажлисда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижро қўмитаси ва котибияти қатнашади.
“Йиғилиишда ШҲТ аъзо давлатлар ўртасида халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларида фикр алмашинилади”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Шунингдек, бош штаб бошлиқлари “Тинчлик миссияси-2018” қўшма аксилтеррор машғулотларини кузатиб боради. Машғулотлар Россиянинг Марказий ҳарбий округи ҳудудида ўтказилади.
Аввалроқ, “Тинчлик миссияси-2018” қўшма аксилтеррор машғулотлари августь ойида ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.