Зелимхон Хайдаров Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан биргаликда кўп йиллар фаолият юритган ва унинг энг ишонган дўсти сифатида тилга олиниб келинган.
Унга кўра, кўп йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлар бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Зелимхон Хайдаров вазифасидан озод этилган.
Шу куннинг ўзида Зелимхон Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
Зелимхон Хайдаров Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан биргаликда кўп йиллар фаолият юритган ва унинг энг ишонган дўсти сифатида тилга олиниб келинган.
Зелимхон Хайдаров 1945 йилда таваллуд топган. Унинг икки қиз, бир ўғли бор. 2010 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.