...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барвақт ўлимнинг яна бир белгиси аниқланди


14:18, 28.08.2018 Бу қизиқ
 9 271

20 йил давомида олиб борилган тадқиқотда 32-62 ёшдаги соғлом 3,2 минг нафар кўнгилли иштирок этган.

Франциянинг Тулуза университети олимлари пешонадаги чуқур ажинларнинг барвақт пайдо бўлиши инсоннинг ўлими юрак қон-томир касалликлари билан боғлиқлигининг асосий белгиси эканини таъкидлаяптилар.
 
20 йил давомида олиб борилган тадқиқотда 32-62 ёшдаги соғлом 3,2 минг нафар кўнгилли иштирок этган. Иштирокчилар пешонасидаги ажинларга қараб даражаларга бўлиб чиқилган.
 
Шунга кўра, пешонасида биронта ажини йўқлар 0 балл олган, кимда улар кучли кўринган бўлса, 3 балл берилган.
 
Бутун тадқиқот даври мобайнида 233 киши турли сабаблар билан вафот этган. Шуларнинг 15,2 фоизида икки ва ундан ортиқ ажини бўлган, 6,6 фоизида битта, 2,1 фоизида эса ажинлар бўлмаган.
 
Шу билан бирга ажинларнинг сони юрак қон-томир касалликларининг ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланган. Ёши, жинси ва ҳаёт тарзи ўрганилгач, энг юқори балл олган одамлар юрак қон-томир касалликлари сабаб вафот этиши паст балл олганларга қараганда 10 баробар ортиқлиги маълум бўлган.
Суннатилла Абдуллаев
 

Теглар:Ажин Юрак қон-томир касалликлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!