Давлат бюджети тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилиб, 144,3 миллиард сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиши таъминланган.
Бу ҳақда Парламент қуйи палатаси депутатлари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи ярим йилликдаги ижросини муҳокама қилиш жараёнида маълум қилган, деб ёзмоқда ЎзА.
2018 йилнинг биринчи ярмида Давлат бюджети тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилиб, 144,3 миллиард сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиши таъминланган.
Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 33 161,5 миллиард сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,7 фоиз ўсишига эришилган, белгиланган режа 4 863,7 миллиард сўмга ортиғи билан ёки 117,2 фоизга бажарилган.