...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабибга янги таклиф билан чиқилди


11:43, 13.10.2018 Спорт
 14 197

У яқинда Конор Макгрегорни мағлубиятга учратганди.

Енгил вазн тоифасида Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ўзига келиб тушган таклиф ҳақида маълум қилди/
 
Спортчининг қайд этишича, унга WWE жанглар шоусидан таклиф келиб тушган.
 
“WWEда қатнашишим таклиф этилди. Йигитлар, сизлар нима деб ўйлайсиз?”, дея ёзган Ҳабиб Twitter’даги саҳифасида. У постига #SmashLesnar (Брок Леснарни дўппослаш) ва #FakeFights (ҳақиқий бўлмаган жанглар) хэштегларини ҳам қўшиб қўйди.
 
Маълумот учун, WWE уюштирилган жанглардан иборат шоу ҳисобланади. Америкалик Брок Леснар эса UFCда ҳам, WWEда ҳам чэмпион бўлган ягона спортчи ҳисобланади.
 
Аввалроқ, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ҳабиб Нурмуҳамедов ва унинг отаси Абдулманноп Нурмуҳамедовни тақдирлагани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов WWE 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!