...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабиб Нурмуҳамедов террорчиликда гумон қилиниб, аэропортда тўхтатилди


20:13, 26.12.2018 Спорт
 12 639

Англашилмовчилик спортчи Туркияга кетаётганда юз берган.

Москвада чегарачилар Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовни ИШИД террорчилик гуруҳи жангариси билан адаштириб юборди.
 
Москвадаги аэропортда чегара хизмати ходимлари Туркияга кетаётган икки нафар доғистонлик РФ фуқаросини ИШИДга алоқадорликда гумон қилиб, тўхтатиб қолишган. Доғистонликлардан бири Ҳабиб Нурмуҳамедов бўлиб чиққан.
 
Чегарачилар Ҳабибнинг машҳурлигига эътибор бермай уни сўроқ қила бошлашган. Нурмуҳамедов синчковлик билан текширилгандан кейин қўйиб юборилган. Спортчи бундай қаршиловдан норози бўлиб қолган.
 
Назоратчилар Нурмуҳамедовни йўриқномага кўра текшириб чиққанлар. Баъзи ходимлар таажжубланган спортчи билан суратга тушган. Шундан сўнг Ҳабиб Туркияга учиб кетган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳабиб Нурмуҳамедов Туркияга боргани ҳақида хабар берган эдик. Спортчи 2014 йилдан буён режиссёр Метин Гунай томонидан суратга олиб келинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг суратга олиш майдончасига бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!