...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабибнинг отаси Флойд билан жангнинг тахминий вақти ва ерини маълум қилди


19:24, 07.12.2018 Спорт
 7 245

Ҳабиб юқори тоифали боксчилар билан машқни бошлаб юборган.

Россиялик мутлақ жанглар чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманноп Нурмуҳамедов ўғли ва бокс бўйича жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўртасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган жанг ҳақида маълумот берди.
 
“Ҳабибнинг Мейвезер билан жанги бўлиши учун имконият бор. Флойд ўзи бизнинг жамоа билан алоқага чиқди. Шундай экан бу нафақат икки томон учун балки жуда жиддий инвесторга ҳам қизиқ. Жанг 4 май куни Грознийдаги 30 минг ўринли “Ахмат-Арена”да ўтказилиши мумкин. Ҳабиб юқори тоифали боксчилар билан машқ қиляпти”, деган Абдулманноп Нурмуҳамедов.
 
Ҳабибнинг жамоси тўққиз ойга дисквалификация қилинса, улар бу муҳлатдан бокс бўйича жангга тайёргарлик кўриш учун фойдаланмоқчи. Абдулманноп Нурмуҳамедов Конор ва Флойд ўртасидаги жангни кузатиб чиққан ва Ҳабиб Конордек 3-4 раунд эмас, 7-8 раунд яхши ҳолатда жанг қила олишига ишоняпти.
 
Унинг сўзларига кўра, Ҳабибнинг ёш ва чидамли экани, Мейвезер эса 41 ёшга тўлганини эсдан чиқармаслик керак.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов Флойд Мейвезер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!