“Қора олтин” қазиб олувчи йирик мамлакатлар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга келишиб олди.
Белгиланган миқдорнинг 800 баррелга яқини ОПЕК (Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) таркибидаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Қолганлари ташкилотга кирмайдиган давлатларга тўғри келади.
Шу билан бирга келишув иштирокчилари Эрон учун истисно қилган. Аввалроқ, АҚШ санкцияларига учраган мамлакат, келишувни узайтириш учун ягона тўсиқ бўлган ва қазиб олишни камайтиришга қарши ягона давлат эди.
Таъкидланишича, Россия нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 200 минг баррелгача қисқартиради.
Таъкидлаш керакки, ОПЕК+ келишуви АҚШда нефть ишлаб чиқариш ҳажми ошиши ва халқаро майдонда ёнилғи нархининг тушиб кетиши билан боғлиқ. Нефть нархи янги минимумларни “забт” этгач, асосий нефть ишлаб чиқарувчилар “қора олтин” нархини сунъий равишда кўтариш ҳаракатига тушиб қолди. Натижада ОПЕК+ келишуви юзага келди.
ОПЕК+ нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотига аъзо давлатлар ва унга кирмайдиган мамлакатлар ўртасида тузилган шартнома ҳисобланади.