Эрон Трампга нефть нархи қандай ҳолатда кўтарилмаслигини айтди.
“Трамп Эроннинг нефть экспортини кескин пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, маҳсулот нархи ошмаслигини истамоқда. Лекин бу икки нарса бир вақтда содир бўлиши мумкин эмас”, деб айтди Зангане.
Маьлумот учун, шу ҳафта нефтнинг нархи сўнгги тўрт йилликдаги рекорд даражага чиқди. Трамп эса, нафақат ОАВларда, балки БМТ Бош Ассамблеясида бу воқеадан норози эканлигини яшириб ўтирмади.