...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОТБ 2018 йил учун Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини пасайтирди


17:41, 26.09.2018 Жамият
 2 184

Пасайишга миллий валюта девальвацияснинг оқибатлари сабаб бўлгани айтиляпти.

Осиё тарққиёт банки (ОТБ) 2018 йил Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини апрель ойидаги 5,5 фоиздан 4,9 фоизгача туширди. Бу ҳақда ОТБ ҳисоботида айтилган.
 
Ўзбекистон иқтисодининг 2019 йилда ўсиш сурати ҳам аввал айтилганидек 5,6 фоиз эмас, 5 фоиз деб баҳоланган. Банк маълумотларига кўра, мамлакат ЯИМ ўсиши 2017 йилда 5,3 фоизга тенг бўлган.
 
Банк мутахассислари фикрича, прогнознинг пасайиши ўтган йилда миллий валюта девальвациясининг узоқ давом этган оқибатлари билан боғлиқ.
 
Шу билан бирга, ОТБ Ўзбекистонда инфляция даражаси 2018 йил учун 16 фоиз, 2019 йил учун 14 фоиз бўлишини тахмин қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон ЯИМ иқтисодиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар