Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу қарори билан аввал қабул қилинган икки қарор ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга кўра, 1992 йил 14 декабрда қабул қилинган аҳолининг электр энергия ва газдан бепул фойдаланиши тўғрисидаги ва 2003 йил 14 августдаги ушбу рўйхатга ош тузини қўшишни назарда тутувчи қарорлар ўз кучини йўқотди.
Таъкидланишича, бундай қарор давлатнинг барча жабҳаларда барқарор ривожланиши,ресурслардан тартибли фойдаланиш, шунингдек, ижтимоий имтиёзларни келажакда ҳам сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган.