...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲ раислиги бошқа давлатга ўтди


20:15, 02.01.2019 Олам
 6 652

2018 йилда ташкилотга Тожикистон раислик қилди.

2019 йилда Туркманистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига раислик қилади.
 
МДҲга туркман раислиги тўғрисидаги қарор расмий Ашхобод таклифига биноан ўтган йилнинг сентябрь ойида ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг Душанбеда бўлиб ўтган саммитида қабул қилинганди.
 
Мазкур қарорга кўра, МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши 2019 йилнинг 11 октябрь куни Ашхободда бўлиб ўтади. Шунингдек, Туркманистон пойтахти жорий йил май ойи охирида Ҳамдўстлик давлатлари ҳукумат раҳбарларининг йиғилишига ҳам мезбонлик қилади.
 
Туркманистон МДҲнинг чекланган имкониятга эга аъзоси ҳисобланади. Бу расмий Ашхободга Туркманистон қарашларига жавоб бермайдиган лойиҳаларда иштирок этмаслик имконини беради.
 
Маълумот ўрнида, Туркманистон сўнгги бор 2012 йилда МДҲга раислик қилган.
 
Ҳозирда МДҲга Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркманистондан кейин 2020 йилда МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтади. МДҲнинг Душанбеда ўтган давлат раҳбарлари саммитида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2020 йилда ташкилот давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ўтказишга тайёр эканини тасдиқлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркманистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!