Бундай ташаббус чет элликларга кўпроқ афзалликлар яратиш мақсадида амалга оширилади.
Электрон визалар спорт мусобақалари ва концертларда қатнашмоқчи бўлган чет элликларга берилади. Қироллик бу тизим орқали иқтисодий жабҳаларда хилма-хиллик яратишни кўзлаган. Шунингдек, бундай ташаббус чет элликларга кўпроқ афзалликлар яратиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳозирги кунда, Саудияга саёҳат қилувчи чет элликлар учун турли-туман таьқиқлар мавжуд. Туристлар оқимини ошириш бир неча йиллардан буён муҳокама қилиб келинган, лекин консерватив фикрлар ва бюрократия бунга тўсқинлик қилган.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд мамлакатнинг нефтга қарамлигини камайтириш учун бошқа соҳаларни ривожлантиришни кўзламоқда. У биринчи ўринда туризм салоҳиятини кучайтириш ниятида.
Мамлакатга ташриф буюрувчилар 14 кунлик виза учун 170,65 доллар тўлашларига тўғри келади.