2018 йилда Германиянинг 18 минг 94 нафар фуқароси Ўзбекистонга саёҳатга келган.
Бу қарор икки мамлакат ўртасидаги маданий, илмий ва таълим алмашинувларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.
Таъкидланишича, 2018 йилда Германиянинг 18 минг 94 нафар фуқароси Ўзбекистонга саёҳатга келган. Уларнинг сони 2016 йилда 4 889 нафар, 2017 йилда эса 7 207 нафарни ташкил этганди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова ва Украина билан визасиз тизим амал қилади. 2018 йилнинг февралидан бошлаб Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муҳлатга визасиз келишига рухсат берилганди.
Бундан ташқари 39 давлат фуқароларига соддалаштирилган тарзда виза бериш жорий этилган.