...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ОВИР стикери тарихда қолди


17:14, 02.01.2019 Жамият
 8 319

Хорижга чиқиш учун ОВИР стикери 1995 йилда амалиётга жорий қилинганди.

Хабарингиз бор, Президентнинг 2017 йилнинг август ойидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилиши таъкидланган эди.
 
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олишга қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади:
 
- бир нусхадаги иш жойи, ўқиш маскани ёки ҳудудий ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан муҳр билан тасдиқланган ариза-анкета;
 
- 3,5 см х 4,5 см ҳажмдаги бир дона фотосурат;
- паспорт нусхаси;
 
- ҳарбий комиссариатдан (военкомат) ҳужжат (агар ҳарбий хизматга мажбур бўлса);
 
- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
 
Тўлов миқдори ЭКИҲнинг 120 фоизини (ҳозирда 243,2 минг сўм) ташкил этади.
 
Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт 10 кун ичида тайёрланади. Янги ҳужжатнинг амал қилиш муддати 10 йил бўлиб, 48 варақдан иборат бўлади.
 
Фуқаролар виза талаб қилинмайдиган давлатларга оддий биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январга қадар чиқишлари мумкин.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон билан визали тартиб ўрнатилган мамлакатларга чиқиш ҳуқуқини берувчи стикерли тизим 1995 йилдан бери амалиётда қўллаб келинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Виза Биометрик паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар