...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото+видео: Ҳабиб Нурмуҳамедов Истанбулдаги аэропорт очилишида қатнашди


21:52, 29.10.2018 Олам
 10 424

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил топганига 95 йил тўлиши муносабати билан Истанбулда янги аэропортнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Аэропортни давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған очиб берди. 



Маросимда дунёга машҳур спортчи Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳам иштирок этди. Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған таклиф қилинган меҳмонлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашаркан, Ҳабиб Нурмуҳамедов билан ҳам саломлашиб, фаолиятига нисбатан муносабатини билдирган.



Маросимга Албания президенти Илир Метан, Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани, Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков, Косово президенти Ҳошим Тачи, Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Мустафо Акининг, Македония президенти Жорж Иванов, Молдова президенти Игор Додон, Покистон президенти Ариф Алви, Сербия президенти Александр Вукик, Судан президенти Умар Хассан Аҳмад ал-Башир, Босния ва Герцеговина Бош вазири Денис Звездич, Болгария Бош вазири Бойко Борисов хорижий вазирлик ва идоралар вакиллари, қолаверса, кўплаб хорижий меҳмонлар қатнашган.

Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов Ражаб Тойиб Эрдўған очиб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!