UFC президенти Дана Уайт россиялик Флойд билан бокс қоидаларига кўра жанг қилишига қарши.
Айни вақтда Нурмуҳамедовнинг UFC билан шартномаси амалда. Аммо бу келишув битта жангдан кейин якунланади. Шундан сўнг, Ҳабиб Мейвезер вакиллари билан музокараларни бошламоқчи.
UFC президенти Дана Уайт россиялик Флойд билан бокс қоидаларига кўра жанг қилишига қарши. У икки спортчи кураши октагонда бўлиши кераклиги тарафдори.
“Ҳабиб Дана Уайтнинг қарорини ҳурмат қилади ва UFC билан шартномаси бор вақтда унга амал қилади. Бироқ келишув якунлангач, Нурмуҳамедов Мейвезер жамоаси билан боғланиб, у билан 2019 йил бўлиб ўтадиган жангни муҳокама қилишга тайёр. Агар Флойд ММА қоидалари бўйича жанг қилмоқчи бўлса, яхшиси ўзини суғурта қилдирсин. Ахир, бу жангдан кейин у одатдагидек юролмай қолади ва сувни ҳам чўп билан ичади”, деган спортчининг менежери Али Абдул-Азиз.
Эслатиб ўтамиз, Нурмуҳамедов ва Мейвезер жанги борасида ҳар икки спортчи турли фикр билдирган. Америкалик жанг Лос-Анжелесда ўтиши кераклигини айтса, россиялик у билан “Лужники” стадионида жанг қилиш истаги борлигини маълум қилган.