...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Эрдўған дунёнинг энг катта аэропортини ишга туширди


21:37, 29.10.2018 Олам
 6 351

Илк парвоз Анқарага амалга оширилади.

Бугун, 29 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёдаги энг катта аэропорт очилди. Уни шахсан Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ишга туширди.
 
Эрдўған очилиш маросими вақтидаги нутқида янги аэропортга Истанбул аэропорти деб ном берилишини эълон қилди.
 
Ҳозирда Истанбул аэропортининг дастлабки қисми ишга туширилди. Лойиҳа 2028 йилда бутунлай якунланади.
 
 
“Аэропортни қуриш учун йўналтирилган инвестиция 10,247 млрд еврога етган. Давлатнинг ундан оладиган даромади 32 млрд еврога тенг бўлади”, деган Эрдўған.
 
Маълумот учун аэропорт қурилишининг биринчи босқичи 42 ойда якунланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!