...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов МОҚ вице-президенти лавозимидан кетди


18:46, 26.12.2018 Жамият
 5 721

Ассамблея давомида ташкилотнинг 2018 йилги фаолияти бўйича МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Алишер Султонов бир вақтнинг ўзида Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритиб келаётган эди.
 
Алишер Султонов бугун, 26 декабрь куни лавозимидан олинди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
 
Бугун Миллий олимпия қўмитаси Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Ассамблея давомида ташкилотнинг 2018 йилги фаолияти бўйича МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳисоботи тингланди.
 
2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари учун Қўмита томонидан ишлаб чиқилган Стратегия юзасидан МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов маълумот берди.
 
Шунингдек, МОҚ вице-президентлари, Ижроия қўмитаси ва Бош Ассамблеяси, тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
 
Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масалалардан яна бири ташкилотга вице-президентларни сайлаш эди. Бунгача МОҚ вице-президенти лавозимига жамоатчилик асосида сайланган Алишер Султонов ва Мурод Азимовларнинг асосий фаолиятидаги иш ҳажми ошганлиги, давлат хизматлари юзасидан муҳим топшириқлар ва давлат аҳамиятига молик йирик дастурлар ижросига масъул эканлигини инобатга олиб, ушбу лавозимларга бир нечта номзодлар ўрганиб чиқилди.
 
Ўрганиш натижасида, бугунги ўзбек спорти ривожи ва нуфузини оширишда ўзининг меҳнати ва тажрибасини аямасдан, салмоқли ҳисса қўшиб келаётган Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси раиси Аҳмаджон Аминджанович Раҳимов ҳамда Осиё кураш конфедерацияси президенти Комилжон Исмоилович Рўзиев номзодига ишонч билдирилди.
 
Қатнашчилар бир овоздан ушбу номзодларни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа Аҳмаджон Раҳимов ва Комилжон Рўзиев Миллий олимпия қўмитасининг вице-президенти сифатида фаолият олиб борадиган бўлишди.
 
Маълумот ўрнида, Бош вазир ўринбосари айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиши ҳақида қоида чиқариб ташланиб, Алишер Султоновдан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ваколатлари олинган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Алишер Султонов 20 август куни автоҳалокатга учраганди. Шундан сўнг, Германияда операция қилинганди.

Теглар:Миллий Олимпия қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар