“Afrosiyob”, “Ikat”, “Marokand”, “Shosh”, “Ark”, “Eski shahar”, “Moxi Xosa”, “Registon”, “Beqasam”. Булар Ўзбекистонда энг кўзга кўринган жой номлари ёки тилга тушган ипак маҳсулотлари эмас. Бу Ўзбекистонда Италия стандартлари асосида ишлаб чиқарилаётган 50 га яқин номдаги марварид жилосини берувчи замонавий бўёқлар.
Кеча, 25 декабрь куни Тошкентда ARTIFEX DE COLOR брендига мансуб биноларнинг ички ва ташқи кўриниши учун декоратив бўёқлар дўкони иш бошлади.
Уй ва офис, ресторанлар баъзан марвариддек товланиб, кўзни қамаштиради. Бу эса шунчаки оддий гулқоғоз ёки биз билган бўёқлар эмас. Аксинча, бу марварид жилосини берувчи махсус бўёқлар ва бундай бўёқлар энди ўзимизда ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Турли хил ёрқин ва ноанъанавий рангдаги бундай бўёқларни энди Тошкент шаҳридан ҳам топиш мумкин.
Одатда бундай бўёқлар Ўзбекистонга хориждан олиб келинар эди. Бироқ, кўп ҳолларда маҳсулотлар Ўзбекистоннинг иқлим шароитига жавоб бермаган. Нархлар эса қиммат, ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтармасди. ARTIFEX DE COLOR дўконидан ўрин олган бўёқлар эса Ўзбекистон иқлимига мўлжалланган. Уларни бемалол Италия маҳсулотлари сифати билан таққослашингиз мумкин.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда ялпи ички маҳсулотни кенгайтириш, қимматбаҳо импорт товарлар ўрнига, ўзимизда сифатли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш талаби қўйилмоқда. Бу талабга эса ARTIFEX DE COLOR биринчилардан бўлиб лаббай деб чиқди. Чунки, бугунги кунда мамлакатда қурилиш маҳсулотлари, хусусан бўёқларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ортмоқда. Қаерга борманг қурилиш, қаерга қараманг бунёдкорлик. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида қурилаётган ўнлаб уйлар, меҳмонхона ва катта иншоотларда ҳам ARTIFEX DE COLOR маҳсулотларидан фойдаланилмоқда.
Айни дамда Ўзбекистон бозорида катта талаб ва эътибор қозонаётган ARTIFEX DE COLOR бўёқлари 2019 йилдан маҳсулотларини қўшни мамлакатларга экспорт қилишни бошлайди. Бу эса Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини яна бир поғонага кўтариб, ташқи бозорда имкониятларни кенгайтиради. Қолаверса, мамлакатга валюта оқими кўпаяди.
Ташқи дизайн учун тавсия этиладиган бўёқлар совуққа, музга, намликка, ички интерьерга мўлжалланганлари эса иссиққа, сувга 100 фоиз чидамли. Маҳсулотларга эса кўп йиллик кафолат берилади.
ARTIFEX DE COLOR номи Ўзбекистон бозорида янги эмас, бу номни биз аввал ҳам эшитганмиз. Шу боис ARTIFEX DE COLOR дўкони раҳбари Зоҳид Юлдашев билан мулоқотга киришдик.
— ARTIFEX DE COLOR номи остидаги илк дўкон қачон фаолиятини бошлаган?
— ARTIFEX DE COLOR брендидаги илк дўкон 2017 йилда ташкил топган. Асосий фаолиятимиз биноларнинг ички ва ташқи кўриниши учун фойдаланиладиган декоратив бўёқлар ишлаб чиқаришдан иборат. ARTIFEX DE COLOR ҳозирги кунда ўзининг 3 та дўконига эга. Биттаси Тошкент шаҳрида, қолган иккитаси Наманган ва Бухоро вилоятларида жойлашган. Дўконлар тармоғимизда умумий ҳисобда 100 дан ортиқ ходимлар мавжуд.
— Сиз тақдим этаётган маҳсулотлар одатий бўёқлардан фарқ қилади. Ундан фойдаланиш шартлари ҳам бошқача бўлса керак. Махсус мутахассислар талаб қилинадими?
— Кўпчиликни шу савол қизиқтириши табиий. Сабаби қурилиш учун мўлжалланган ҳар қандай маҳсулотлардан ҳам ўз усталари бўлмаган ҳолатда фойдаланиб бўлмайди. Бироқ ARTIFEX DE COLOR'даги бўёқлар тамомила бошқача. Ундан шу соҳада тажрибага эга бўлган ҳар қандай мутахассис бемалол фойдаланиши ва исталганидек дизайн яратиши мумкин.
ARTIFEX DE COLOR маъмурияти даромадни эмас, балки сифат, одамлар меҳри ва ишончи, қолаверса, ўзбекона қадриятларни мақсад қилиб йўлга чиққан. Шу боис маҳсулотларнинг номи ҳам ўзбек тилида ва бу номлар ҳали дунё бозорида жаранг сочади. Хўш, Сизга қай биридан: “Registon”ми ё “Beqasam”данми?
Марварид жилосини берувчи ички ва ташқи интерьер учун мўлжалланган бўёқлар нафақат жилокор кўринади, балки уй ва бино эгаларининг нақадар нозик дид соҳиби эканини ҳам исботлайди. Сиз эса бундай бўёқларни ARTIFEX DE COLORnдўконидан топишингиз мумкин. Ташриф буюринг, танланг ва уйингизни сарой марваридлари билан безанг.
Ҳозироқ қўнғироқ қилинг: +998 95 197 00 90
Telegram алоқа: https://t.me/Decor_center_uz
Instagram: www.instagram.com/decor_center_tashkent
Facebook: www.facebook.com/DecorCenterTashkent
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Фидокор кўчаси 7

Реклама ҳуқуқи асосида