Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилган.
Тошкентда жойлашган “Универсал” спорт саройининг мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилган.
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги вакиллари, федерация Ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят федерациялари раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишган. Бу ҳақда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Кун тартибидан вилоят федерация раҳбарлари, ЎКМФ бош ҳаками ва терма жамоалар мураббийларидан келиб тушган мурожаат ва аризаларни кўриб чиқиш ва янги раҳбар сайлаш масалалари ўрин олган.
Йиғилиш давомида федерацияда юзага келган бир қатор масалалар кўриб чиқилган, муҳокама қилинган.