...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шуманай туманида қутурган шоқол одамларга ташланмоқда – ОАВ


18:38, 26.12.2018 Жамият
 6 555

Туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутурган шоқолларни отишни топширган.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида шоқоллар тўдаси Бегжап ОФЙ ҳудудида яшовчиларга ташланган, деб хабар бермоқда қорақалпоқ ОАВ.

Таъкидланишича, ҳозирда икки фуқаро Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасида қутуриш касаллигига қарши даволонмоқда.

Бошқа бир маълумотга кўра, юқоридаги икки кишидан ташқари Шуманай туманидаги Қарабайли ОФЙда қутурган шоқол қишлоқда яшовчи аёлга ташланиб, тишлаб олган. Аёл зудлик билан шифохонага ётқизилган. Текшириш натижасида шоқол қутурганлиги аниқланган. Бу ҳақда Шуманай тумани ҳокимининг ўринбосари Ниъомжон Алланиязов маълумот берган.

Таъкидланишича, туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутурган шоқолларни отишни топширган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса 50 минг сўм ваъда қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шуманай тумани Шоқол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар