Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ижрочи директори лавозимида ҳам фаолият юритади.
Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган Абдужаббор Абдувоҳидов таништирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, айни дамда янги ўринбосар Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ижрочи директори лавозимида ҳам фаолият юритади.
Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори бўлган.