...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 50 миллион евролик янги онкологик клиника бунёд этилади


17:57, 15.01.2019 Жамият
 2 306

Германиянинг нуфузли Мангейм университети клиникаси билан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

Маълумки, Германия тиббиёти энг ривожланган давлатлар сирасига киради. Айниқса, онкология йўналишида кўплаб ютуқларга эришган.
 
Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли Мангейм университети клиникаси билан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.
 
“Натижада, ўта оғир, мураккаб ва гумонли ҳолатларга ҳам аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш имкони юзага келади. Энг муҳими, ушбу замонавий шифохонада германиялик етакчи мутахассис ва олимлар доимий асосда ишлайди. Бундан ташқари, Мангейм университети клиникаси профессорлари томонидан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади. Шу тариқа мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба тиббиётнинг барча йуналишлари бўйича Германиянинг энг илғор тиббиёт марказида мутахассисларимизни мунтазам тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимига асос солинди”,  дейди айни вақтда Германия Федератив Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20-22 январь кунлари расмий ташриф билан Германияга боради. 
 

Теглар:Ўзбекистон-Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар