Аввалига 200 кг, кейин 207 кг ва ниҳоят ҳал қилувчи уринишда 212 кг тошни ўзига бўйсундирди.
Кеча, 8 ноябрь куни мусобақа доирасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди ва Ўзбекистон шарафини Акбар Жўраев ҳимоя қилди.
У учта уриниш якунига кўра 180 кг. тош кўтарди ва ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади.
Бироқ, силтаб кўтаришда Акбар Жўраев совринли ўринлардан четда қолди ва мусобақани 4-ўринда якунлади. У ушбу йўналишда учала уринишни ҳам муваффақиятли бажарди. Аввалига 200 кг, кейин 207 кг ва ниҳоят ҳал қилувчи уринишда 212 кг тошни ўзига бўйсундирди.
Эронлик Али Ҳошимий ва Украина терма жамоаси аъзоси Дмитро Чумак эса бир хил – 217 кг, яна бир эронлик атлет Ризо Байралванд 218 кг натижани қайд этишди ва совринли ўринлар айнан уларники бўлди.
Иккикураш натижасига кўра, Ҳошимий 396 (даст кўтаришда 179, силтаб кўтаришда 217) кг кўрсаткич билан олтин медалга сазовор бўлди. Чумак (176-217) ҳамда Байралванд эса (175-218) бир хил – 393 кг натижа қайд этишди. Фақат украиналик спортчи вазн борасида рақибидан бироз енгиллиги боис кумуш медални қўлга киритди. Акбар Жўраев эса иккикурашда 392 (180-212) кг натижа билан юқорида санаб ўтилган спортчилардан кейинги поғонани банд этди.