Энди туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома компьютер ёрдамида тўлдирилиб, фуқаро ёзувларни тўғрилигини монитордан текширгандан кейин қоғозга чоп этилади.
Эндиликда янги туғилган чақалоқнинг ота-онаси ёки унинг васийси қуйидаги қулайликларга эга бўлади:
• бола туғилганлик факти ҳақидаги маълумотни туғруқхонадан олиш
• фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимидан гувоҳномани олиш
• банкда тўловни амалга ошириш учун навбатда турмаслик
Бола туғилгандан сўнг, туғруқхона ёзувлари махсус тизимга киритилиб, улардан марказлар ходимлари онлайн режимда фойдалана олишлари мумкин бўлади. Фақатгина туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш лозим. Шу билан бирга, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, пластик карта бўлгани ҳолда “Click“, “PayMe“ ва бошқа тизимлар орқали онлайн-тўловни амалга ошириш имкони яратилиши режалаштирилмоқда.
Энди туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома компьютер ёрдамида тўлдирилиб, фуқаро ёзувларни тўғрилигини монитордан текширгандан кейин қоғозга чоп этилади.
2019 йилдан ушбу хизматни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, фертиль (яъни, бола туғиши мумкин бўлган) ёшдаги аёлларни ҳисобга олиш ва ҳомиладорликнинг эрта босқичидан чақалоқ туғилгунига қадар назоратни олиб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда уни “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилиш режалаштирилган.
Мазкур тизимнинг афзаллиги шундаки, туғилган болаларни қайд этилмасдан қолиш ҳолатларини олдини олиш, боғчаларда келгусида яратиш зарур бўлган жойларни аввалдан режалаштиришга ёрдам беради.