...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда биринчи бор халқаро вино фестивали ўтказилади


11:24, 09.11.2018 Жамият
 2 553

Президент қарорида ҳар йили республикада вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилиши қайд этилган.

Жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба халқаро вино фестивали ўтказилади.
 
Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон вино санъатини халқаро миқёсда намойиш этиш мақсадида ўтказиладиган фестивалда Россия, Франция, Италия, Япония, Болгария, Венгрия, Грузия ва бошқа давлатлардан виночилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассислар иштирок этади.
 
“Вино санъати” уч хил — илмий, маданий ва кўнгилочар йўналишларни ўз ичига оладиган ноодатий фестиваль сифатида ташкил этилади ва унинг доирасида “Вино ва узумчилик саноатида инновацион технологиялар”, “Шарқ узумлари” номли халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказилади, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Шунингдек, маданий-кўнгилочар дастурлар, вино санъати бўйича маҳорат дарслари, маҳаллий гастрономик маҳсулотлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси ташкил этилиши режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унда ҳар йили республикада вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилиши қайд этилган. 

Теглар:Вино фестивали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар