Яқинда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади.
Уларнинг баъзилари ушбу тўй собиқ киноактриса ва фотомодель Меган Марклнинг кинолардаги иштироки туфайли қолдирилишини ёзишса, бошқалари бунга қироллик оиласи қаршилик қилаётганини маълум қилган эди.
Аммо шаҳзода ўтган гап сўзлар шунчаки миш-мишлиги ва тўй маросими жорий йилнинг 19 май санасига белгиланганини билдирди.
Британия қироличаси Елизавета II набираси Гаррининг тўйига энг нуфузли меҳмонларни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилди.
Маълум бўлишича, тўйга жами 600 нафар меҳмон айтилган.
Улар орасида сиёсатчилардан АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси ҳамда Канада Бош вазири Жастин Трюдога таклифномалар берилган.
Шунингдек, Европа қиролликларидан Испания ва Швеция қироллик оиласи вакиллари ҳам маросимда қатнашади.
Машҳур спортчилардан футболчи Дэвид Бекҳем ва унинг рафиқаси Виктория ҳамда теннисчи Серена Уильямс таклиф этилган.
Киноюлдузлардан ҳинд актрисаси Приянка Чопра ва “Форс мажор” фильмидаги унинг шериклари Жей Адамс билан Эбигейл Спенсер ҳам рўйхатда қайд этилган.