...
МЕНЮ
ONLINE TV

Елизавета II ҳамда қирол Филипп “кумуш тўйи”ни нишонлайди


09:34, 20.11.2017 Олам
 2 885

Қирол оиласининг 90 ёшдан ошган икки вакили “кумуш тўй”дан кейин ҳаётларининг қолган қисмида барча ташвишлардан озод бўлишни хоҳлашган.

1926 йилнинг 21 апрель куни Лондонда, Георг VI оиласида дунёга келган қиролича Елизавета II ҳамда унинг умр йўлдоши қирол Филипп Мунтбаттен ўзларининг “кумуш тўй” ларини нишонлашади.
 
“Sky News” телеканалининг хабарига кўра, Британия қироличаси Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи Эдинбург қироллиги Герцоги Филипп Мунтбаттен тўйлари бўлиб ўтганининг 70 йиллигини нишонлашга қарор қилишди.
 
91 ёшли Елизавета II ва унинг 96 ёшли умр йўлдоши Филипп маросимга ўзларининг энг яқин дўстлари ва қирол оиласи аъзоларини таклиф этишларини маълум қилишди.
 
Эслатиб ўтиш керак, 2016 йилнинг 13 октябрь куни Таиланд қироли Пхумипон Адульядетнинг вафотидан сўнг қиролича энг узоқ вақт “мамлакат бошқарувчиси” бўлиб турибди, у 1952 йилнинг 6 февраль куни Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси бўлган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Елизавета II Қирол Филипп Британия қироличаси Кумуш тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!