Тарихчилар манбалар ва Буюк Британия қироллик шажарасини ўрганиб чиқишди.
1986 йилда дунёдаги машҳур “Burke’s Peerage” генеологик ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Елизавета II Муҳаммад (с.а.в.)нинг авлоди, хусусан, шажара бўйича, 43-авлоди ҳисобланади.
Унга кўра, қиролича Муҳаммад (с.а.в.)нинг тўғридан-тўғри авлоди экани аниқланди. ташкилот 190 йилдан ортиқ даврни ўрганиб, қиролича Муҳаммад (с.а.в.)нинг 43-авлоди эканини таъкидлади.
Таъкидланишича, қиролича пайғамбарнинг тўғридан-тўғри қондош авлоди бўлиши британияликлар учун қисман маълум бўлиб, ҳатто бошқа ислом давлатларининг раҳбарлари ушбу фактдан фахрланадилар.
Тадқиқот натижасида Британия қироллик оиласи ва Муҳаммад (с.а.в.)нинг генеологик томонлари бир хил эканлиги, яъни ҳар бир авлодда ҳукумронлик қилиш қобилияти мавжудлиги маълум қилинди.
Кўпгина тарихчилар бу борада этироз билдиришган, аммо келтирилган фактлар ва генеологик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда.
Шунингдек, тадқиқот маркази ушбу қондошлик Испанияни бошқарган Севильядаги араб подшоҳлиги даврига бориб тақалади. Сўнг уларнинг қони Португалия ва Кастилия қиролликлари орқали Англиянинг XV асрдаги қироли Эдуард IV қонига қўшилган.
Бу қуйидагича таҳлил қилинган:
Муҳаммад (с.а.в.) вафот этганидан сўнг ҳокимиятга уммавийлар сулоласи келади ва бу сулола жуда катта ҳудуд, Кавказдан Португалиягача бўлган ҳудудни назорат қилган.
Мусулмон Ибера давлати маркази 756 йилдан 929 йилгача ҳозирги Испания ҳудудидаги Кордова шаҳри бўлган.
Ўша даврда Кордова фан, маданият ва маърифат борасида мусулмон, яҳудий ва насронийларнинг марказий шаҳри бўлган.
Уммавийлар аббосийларнинг инқилоби натижасида ҳокимиятдан кетади. Аббосийлар сулоласига Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизи Фотима зурриёди бўлган Абул Қосим Муҳаммад ибн Аббод томонидан асос солинади.
Абул Қосим мусулмон Испанияси ҳудуди бўлган Севилияни вафотига қадар, 1042 йилгача бошқарган.
Ундан кейин икки меъросхўр ҳокимиятга келади. Улардан кейин эса 1071 йилда Абул Қосимнинг невараси Муҳаммад ал-Мутаъмид Кордовани идора қила бошлайди. У охирги аббосий ҳукмдор эди.
Абул Қосимнинг Заида исмли қизи бор эди. У аббосийларни таъқиб қилган Испания ва Леон қироли Алфонсо VI нинг суд ҳукмидан қочиб юрган.
Лекин қирол Заидани топади ва уни чўқинтириб христианликнинг католик мазҳабига ўтказади. Шунингдек, унга уйланади ва улардан уч нафар меъросхўр дунёга келади.
Икки аср ўтгач, яни 1352 йилда Заиданинг авлодлари Англия қироли Эдуард III нинг ўғилларига турмушга чиқади.
Шу тариқа шажара қиролича Елизавета II ни Муҳаммад (с.а.в)нинг авлоди эканлигини кўрсатади.
Шажара:
Елизавета II, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги (БҚ) қироличаси
Жорж VI, БҚ қироли
Жорж V, БҚ қироли
Эдуард VII, БҚ қироли
Виктория, БҚ қироличаси
Эдуард, Кент ва Стратхарн герцоги
Жорж III, Буюк Британия (ББ) қироли
Фредерик, Уэльс шаҳзодаси
Жорж II, ББ қироли
Жорж I, ББ қироли
София, Ганновер валиаҳд маликаси
Елизавета, Богемия қироличаси
Жеймс I/VI, Англия, Ирландия ва Шотландия қироли
Мария, шотланд қироличаси
Жеймс V, шотланд қироли
Маргарет Тюдор, шотланд қироличаси
Елизавета, Англия қироличаси (Йорк)
Эдуард IV, Англия қироли
Ричард Плантагенет, Йорк герцоги
Конисборглик Ричард, Кембриж графи
Изабелла Перес, Йорк герцогиняси
Мария Хуана де Падилла, Кастилия маликаси
Мария Фернандес де Энестроса, Кастилия зодагони
Алдонза Рамирес де Чифонтес, Кастилия маликаси
Алдонза Гонсалес Жирон
Санча Родригес де Лара
Родриго Родригес де Лара
Санча Алфонсес, Кастилия маликаси
Заида (Изабелла)
Мўътамид ибн Аббос, Севилья подшоҳи
Аббос II Мўътамид, Севилья подшоҳи
Абу Қосим Муҳаммад ибн Аббос, Севилья подшоҳи
Исмоил ибн Қурайш
Қурайш ибн Аббос
Аббос ибн Амир
Амир ибн Аслан
Аслан ибн Амир
Амир ибн Итлаф
Итлаф ибн Наим
Наим II Лаҳмий
Наим Лаҳмий
Заҳро бин Ҳусайн
Ҳусайн ибн Ҳасан
Ҳасан ибн Али — Муҳаммад алайҳиссаломнинг набираси