...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик қўмондон генерал Ўзбекистонга келди


19:18, 21.02.2018 Жамият
 3 822

АҚШ ҳарбий мутахассислари иштирокида “Профилактик тиббиёт бўйича ахборот алмашинуви” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги Марказий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

АҚШ ҳарбий мутахассислари иштирокида “Профилактик тиббиёт бўйича ахборот алмашинуви” мавзусида семинар ташкил қилинди. Унда ҳарбий-тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган курсантлар, ҳарбий шифокорлар иштирок этди.


 
“Бу тадбирни ҳарбий-тиббий таълим соҳасидаги ахборот алмашинуви, десак тўғрироқ бўлади. Албатта, мазкур семинар машғулотларида янгиликлар ҳам кўп бўлди. Айниқса, инновацион технологиялар соҳасидаги айрим янгиликларни таълим тизимига татбиқ этсак арзийди. Келажакда бундай тадбирларга кўпроқ хорижий экспертлар жалб қилинса, машғулотлар самарадорлиги янада ошади деб ҳисоблайман”, дейди Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Жаҳонгир Сабиров.
 
Мартабали меҳмон академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.


 
Генерал Харриган бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, юртимизга ташрифидан мамнунлигини изҳор қилди.

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ Мудофаа вазирлиги Жеффер Харриган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар