...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кекса қиролича 78 ёшга тўлди. Мирзиёев табрик йўллади


16:50, 16.04.2018 Жамият
 2 435

Дания халқи ва қироллик оиласи байрамни нишонлашмоқда.

Бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дания Қироличаси Маргрете II ни Дания миллий байрами – Қиролича таваллуди куни билан муборакбод этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Маълумот ўрнида, Дания қиролиячаси Маргрете II 1940 йилда пойтахт Копенгагенда туғилган.
 
78 ёшли қиролича 1972 йилнинг 14 январидан бери ҳукуматни идора қилиб келмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни Дания шаҳзодаси ва қироличанинг турмуш ўртоғи Хенрик узоқ давом этган хасталикдан кейин вафот этган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Маргрете II Дания қиролича 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар