Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8077,26 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 17,73 сўмга арзонлади.
1 Евро 23,47 сўмга кўтарилиб, 9960,07 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли 128,01 тийинга баҳоланиб, бу ўтган ҳафтадагига нисбатан 11,36 сўмга пастдир.
Шунингдек, 1 Қозоғистон тенгеси 85 тийинга арзонлаб, 24,45 сўмни, 1 Қирғизистон соми 77 тийинга пастлаб, 117,66 сўмни, 1 Тожикистон сомонийси 4,27 сўмга арзонлаб, 913,53 сўмни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.