Бозорлардаги нарх-наво ва пулнинг инфляция даражасида кескин ўзгаришлар кузатилди.
Ўзбекистон билан чегара очилганидан сўнг Тожикистон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сезиларли даражада тушиб кетди.
Бунга асосий сабаб ўзбекистонлик тижоратчилар ўзлари учун янги бозорни ўзлаштира бошлашгани таъкидланмоқда.
Маълумки, Тожикистон бозорларида гуруч, буғдой, ҳамда дуккакли маҳсулотлар нархи анча баланд туради. Уларнинг Ўзбекистондан етказиб берилиши эса бозорлардаги нархларга таъсир қилмай қолмайди, албатта.
Маҳаллий аҳоли нархларда юзага келган фарқни аллақачон фарқлаган ва бунга ўзининг ижобий муносабатларини билдириб ўтмоқда.
Эндиликда сабзи ва пиёзнинг бир килоси учун 1 сомони нархида, картошка тахминан 3,50 сомонига, қулупнайни эса — 15 сомонига харид қилиш мумкин.
Шунга ўхшаш ҳолат Сўғд вилоятида ҳам кузатилмоқда. Вилоятдаги марказий бозорда бир килограмм бодринг 7 сомони (илгари 10 сомони турган), помидорлар эса бир килоси тахминан 14-20 сомонига таклиф қилинмоқда.
Шу билан бирга савдогарлар яқин вақтларда янги сабзавот ва мевалар етиштирилиб, болзорларга келиб туша бошлагач, нархлар бир қанча кўтарилишини таъкидлашган.
Бозорлардаги нархлардан ташқари Тожикистон пул бирлиги сомони қийматида ҳам жиддий қадрланиш кузатилган. Хусусан, Тожикистон Марказий банки ўтган ҳафтада инфляция даражаси 2,5 фоизга пасайганини қайд қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи якуни бўйича икки мамлакат ўртасида визасиз режим бўйича битим имзоланган эди.

Икром Раҳмон