...
МЕНЮ
ONLINE TV

Елизавета II нинг ошпазлари иш шароити оғирлиги сабаб ишдан бўшашди


09:02, 17.10.2017 Олам
 4 357

Ходимлар у саройдан бу резиденцияга кўчиб юрганликлари учун ўз оила аъзоларини кўра олмаётганликларидан шикоят қилишган.

Буюк Британиянинг Букингем саройида 14 нафар олий тоифали ошпазлар ва ошхона ходимлари бир вақтнинг ўзида ишдан бўшашди. Бунга иш шароитининг оғир эканлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
 
Ходимлар у саройдан бу резиденцияга кўчиб юрганликлари учун ўз оила аъзоларини кўра олмаётганликларидан шикоят қилишган.
 
Маълумотларга қараганда, ошпазлар ўз мажбуриятларини адо этиш учун Виндзор ва Букингем саройи ўртасида “сарсон” бўлишган.
 
Қироллик оиласи ошпазлар учун иш шароитини енгиллаштириб бермаган, аксинча, шаҳзода Чарльз икки сарой учун ҳам таомлар тайёрлашни буюрган. Ошпазлар эса шахсий ҳаёт ташвишлари учун вақт ажрата олишмаган. Бундан ташқари, ортиқча вақт ишлаганлари учун қўшимча ҳақ ҳам олишмаган. Шу сабаб улар бўшашга қарор қилишган.
 
Айни вақтда Елизавета II ташвишга тушиб қолган ва олий тоифали ошпазлар ўрнини тўлдириш устида “боши қотган”.
Дурдона Расулова 

Теглар:Елизавета II Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!