Кейт Миддлтоннинг вазни кескин равишда тушиб кетяпти. Оқибатда организм заҳарланиб, она ёки гўдакнинг ҳаётига хавф солиши мумкин.
Кейт Миддлтон ҳомиладорлик даврида кўпчилик аёлларда учрайдиган кўнгил айниши ва қусиш (кучли токсикоз) каби ҳолатларни бошидан кечирмоқда. Бу ҳолат кескин вазн йўқотиш билан биргаликда кечаётгани жуда хавотирли...
Аслида кўнгил айниши ёки қусиш организмга катта зарар етказмайди, аммо шифокорлар Кейт Миддлтонга бу ҳолатнинг энг оғир даражасини ташҳислашган. Кўнгил айниши туфайли герцогиня таом тановвул қила олмаяпти, ҳатто сув ҳам ича олмаяпти, ҳар қандай турдаги таом кучли қайт қилишга олиб келмоқда. Маълумотларга кўра, унда кунига 25 мартагача шундай ҳолатлар кузатилмоқда.
Кейт Миддлтоннинг вазни кескин равишда тушиб кетаётганлиги қон таркибининг ўзгаришига ва метаболизмнинг бузилишига сабаб бўлмоқда. Натижада организм заҳарланади. Бу эса онанинг ёки гўдакнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
Ҳозирча бу ҳолатни бутунлай даволашнинг имкони йўқ...
Маълумот учун, Кейт Миддлтон 2011 йилда шаҳзода Уильямга турмушга чиққан. 2013 йил 22 июлда ўғил фарзандни дунёга келтирди. Чақалоққа Жорж Александр Луи деб исм қўйишди. Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильямнинг иккинчи фарзанди 2015 йил 2 майда дунёга келди. Туғилган қизалоққа Шарлотта Елизаветта Диана деб исм қўйишди.
Шу йилнинг 4 сентябрида Кейт Миддлтоннинг учинчи фарзандга ҳомиладор эканлиги маълум қилинган эди. Орадан бир неча кун ўтиб ҳомиладорлик оғир аҳволда ўтаётганлиги айтилди.