...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореянинг Путинга таклифи нечоғлик долзарб?


11:37, 07.09.2017 Олам
 3 305

Россия раҳбари бу таклифни қабул қилган ёки қилмаганлиги маълум қилинмаган.

Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путинни 2018 йилнинг 9–25 февраль кунлари Канвондо вилоятида жойлашган Пхенчхане туманида ўтказиладиган XXIII Қишги олимпиада ўйинларининг очилиш маросимига таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Россия раҳбари бу таклифни қабул қилган ёки қилмаганлиги маълум қилинмаган.
 
Маълумот учун Россия ва Жанубий Кория раҳбарлари Владивосток шаҳрида бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форумда музокара олиб борган эди.
 
Маълумки, Жанубий Корея АҚШнинг Корея ярим оролидаги стратегик ҳамкори ҳисобланади. Шундай экан, Мун Чже Ин томонидан Путинга берилган таклифга АҚШ ҳукумати қандай муносабатда бўлиши барча учун қизиқдир.
 
Айни пайтдаги Россия–АҚШ муносабатлари ҳам “рисоладагидай” эмас...
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия Путин Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!