1 октябрь куни Каталонияда мустақиллик масаласида референдум ўтказилади.
Қонун лойиҳаси Каталония парламентида унинг мустақиллиги учун курашувчи партия томонидан таклиф қилинган ва унинг кўпчилик ўринга эга эканлиги сабабли қабул қилинган.
Референдумда савол қуйидагича қўйилади: Сиз Каталониянинг республика бошқарув шаклидаги мустақил давлат бўлишини истайсизми?
Маълумот учун, Каталония — Испания Қироллиги таркибидаги мухтор вилоят бўлиб, ўз мустақиллиги учун ҳаракат олиб бормоқда.
2009–2010 йиллардан Каталонияда бир неча бор маҳаллий референдумлар ўтказилган бўлиб, аҳолининг аксарияти мустақиллик учун овоз берган.
1 октябрдаги референдум Каталония мустақиллиги йўлидаги улкан қадам бўлиши кутилмоқда.